ЧИАНГМАЙ

ЧИАНГМАЙ, Чиенгмай Таиланднинг шим. ғарбий қисмидаги шаҳар, Пинг дарёси бўйида. Чиантмай чангватининг маъмурий маркази. Аҳолиси 160,2 минг киши (1999) . Транспорт йўллари чорраҳаси. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Қ. х. (шоли, чой) ҳамда ўрмончилик рнининг савдо маркази. Озиқ-овқат, ёғочсозлик саноати корхоналари, университет бор. Ипак ва лок ишлаб чиқарилади. Шаҳарга 13-а. охирида асос солинган. Меъморий ёдгорликлардан 13—14-а. ларда қурилган ибодатхоналар сақланган. Чиангмай якинидан таркибида вольфрам, барит, қўрғошин, лигнит хом ашёси бўлган йирик конлар топилган ҳамда нефть қазиб олинади.