ЧЕРВЯКЛИ УЗАТМА

ЧЕРВЯКЛИ УЗАТМА — винт (червяк) ва у билан илашадиган червяк ғилдираги воситасида айқаш валларга айланма ҳаракат узатадиган механизм. Ҳаракат червякдаги трапециодал резьба билан ғилдиракнинг ёйсимон тишлари орасидаги илашиш кучи натижасида узатилади. Червяк резьбасининг киримлар сонига кура, бир, икки ва тўрт киримли, резьба ўрами шаклига кўра, архимед спиралли, ботиқ профилли ва б. хилларга бўлинади. Червякли узатмада узатиш сони 300 ва ундан катта бўлади ва у қуйидаги формула орқали аниқланади: /=z2/zp бунда / — узатиш сони, z, — червякнинг киримлар сони, z2 — червяк ғилдираги тишлари сони.

Червякли узатманинг бошқа узатмалардан афзаллиги текис, шовқинсиз ишлаши, ихчамлиги; камчилиги туташувчи элементлар (червяк ўрами билан ғилдирак тиши) нинг бирбирининг устида нисбий сирпаниши, фойдали иш коэффициенти пастлиги, деталлар қизиб ейилиши хисобланади. Червяк ғилдираклари ейилишини камайтириш учун улар антифрикцион хоссали материаллар (асосан, бронза) дан, рангли металларни тежаш учун таркибий материаллар (бронзапўлат, бронзачўян)дан, кучсиз узатмаларда эса текстолит, полиамид ва б. дан тайёрланади.

Червякли узатмадан машиналарни ҳаракатлантирищда, бошқариш қурилмалари (маc, автомобилнинг руль бошқармаси)да, металл кесиш станоклари, гидротехника иншоотлари, кўтаришташиш машиналари ва б. да фойдаланилади.