ЧЕРНОВ

ЧЕРНОВ — Дмитрий Константинович (1839, Петербург — 1921, Ялта) — металлургия ва металлшунослик соҳалари бўйича рус олими, ҳоз. замон металлшунослиги асосчиси, рус металлургия ва металлшунослари йирик илмий мактабини яратган. Петербург амалий технология интини тугатган (1858), шу интда ўқитувчилик қилган (1859—66), Петербург ггўлат қуйиш здида муҳандис бўлиб ишлаган (1866 й. дан), Донбассда тоштуз конлари қидириш билан шуғулланган (1880—84), Петербургда Денгиз техникаси комбинатида ишлаган (1884 й. дан). Чернов 1889 й. дан Михайлов арт. академиясида проф.

Асосий илмий ишлари металларга термик ишлов бериш масалаларига дойр. Чернов пўлатни қаттиқ ҳолатда қиздирганда ва совитганда унинг фазавий узгаришини кашф этди, шу жараёндаги критик нуқтани аниклади. Пўлатни қиздиришда юз берадиган ичкиполиморфик ўзгаришларни таъминлайдиган нуқта «Чернов нуқтаси» деб аталади. Чернов пўлат қуймасининг кристалланиши ва структураси назариясини ишлаб чиқди. Унинг металларга дойр олиб борган тадқиқотлари ҳоз. замон металлшунослиги ва пўлатни термик ишлаш масалаларини илмий ва амалий жиҳатдан асослаб берди. Черновнинг металлургия техникасини такомиллаштиришга дойр ишлари жуда муҳим.