ЧЕРНИГОВ — Украинанинг Чернигов вилоятидаги шаҳар, вилоят маркази. Десна дарёсининг ўнг соҳилидаги порт. Т. й. ва автомобиль йўллари чорраҳаси. Аҳолиси 305 минг киши (2001). Шаҳар тўғрисидаги дастлабки маълумотлар 907 й. ги солномада қайд этилган. Чернигов 1802 й. дан Чернигов губерняси маркази.
Енгил (камвольмовут кти, жунга дастлабки ишлов бериш, тикувчилик, пойабзал фкалари), озиқ-овқат (гўшт кти, сут зди, кандолат ва макарон фкалари), машинасозлик (автомобиль эҳтиёт қисмлари, таъмирлашмеханика ва махсус қирқиш асбоблари, радио асбоблари ишлаб чиқарилади), кимё («Химволокно» и. ч. бирлашмаси) саноатлари мавжуд. Уйсозлик кти, мусиқа асбоблари (пианино), картон фкалари ишлаб турибди. Пед. инти, 2 театр, тарихий, бадиий халқ декоратив санъати, М. М. Коцюбинский номидаги адабиймемориал музей фаолият курсатади. Тарихиймеъморий қўрикхона. Меъморий ёдгорликлардан СпасПреображение (11а.), Борис ва Глеб (11-а.) соборлари. Пятницкий черкови (11-а. охири — 13-а. бошлари), Лизогуб уйи (1690 й. лар), Елец ансамбли (17-а. да асос солинган) таркибида Успение собори (11-а.) ва Троица монастири (17—18а. лар) сакланган.