ЧЕРНИГОВ ВИЛОЯТИ

ЧЕРНИГОВ ВИЛОЯТИ — Украина таркибидаги вилоят. 1932 й. 7 окт. да ташкил этилган. Майд. 31,9 минг км2. Аҳолиси 1199,1 минг киши (2004), асосан, украинлар, шунингдек, рус, белорус ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Шаҳар аҳолиси 42%. 22 маъмурий туманга бўлинган, 15 шаҳар, 31 шаҳарча бор. Йирик шаҳарлари: Чернигов, Прилуки, Нежин. Маркази — Чернигов ш.

Чернигов вилояти Днепрнинг чап ирмоғи — Десна дарёси ҳавзасида жойлашган. Ер юзаси текислик, шим. шарқдан жан. ғарбга томон қия. Иклими мўътадил континентал. Ёзи илиқ. Янв. нинг уртача траси —6°, —8°; июлники 19—20°. Йилига 500—600 мм ёғин тушади. Вегетация даври 190— 200 кун. Асосий дарёси — Десна. Майда кул куп. Шим. қисмида чимли подзол, қумли, қумлоқ, жан. да қоратупроқ тупроклар кенг тарқалган. Вилоят худудининг 1/5 кисми ўрмон (қарағай, граб, дуб, жука). Ўрмон ва урмонли дашт ҳайвонлари учрайди.

Вилоятда бир канча нефть конлари очилиши натижасида нефть, нефтни қайта ишлаш саноати тармоклари вужудга келди. Чернигов вилояти торф захиралари бўйича мамлакатда олдинги ўринлардан бирини эгаллайди. Темирруда, фосфорит, мергель конлари бор.

Енгил саноат етакчи ўринда. Тўқимачилик, трикотаж, тикувчилик корхоналарининг салмоғи катта. Машинасозлик ва металлсозликда қ. х. машиналари, ёнғинга қарши асбобускуналар, автомобиль эҳтиёт қисмлари и. ч. тажрибаэкспериментал, махсус қирқиш асбоблари, таъмирлаш здлари ишлаб турибди. Киме ва нефть кимёси саноатлари («Химволокно» и. ч. бирлашмаси, пластмасса, лок ва бўёқ корхоналари) вужудга келган. Мебель, мусиқа асбоблари (пианино) и. ч. корхоналари, техник қоғоз фкаси бор. Йиғма темирбетон конструкциялар, тунука материаллар, ғишт ишлаб чиқарилади. Гўшт, мойсир, сут, шакарқанд, пиво, крахмалқиём здлари фаолият кўрсатади. Сабзавотни қайта ишлаш ривожланган.

Вилоят қ. х. картошка, дон, қанд лавлаги, узун толали зиғир, сабзавот етиштириш ва сутгўшт чорвачилигига ихтисослашган. Қ. х. да фойдаланиладиган ерлар вилоят ҳудудининг 70% га якинини ташкил этади. Дон, картошка, техника ва озуқа экинлари экилади. Яйлов ва пичанзорлар 30%га яқин майдонни эгаллайди.

Жамоа ва шахсий хўжаликларида қорамол, чўчқа, қўй ва эчки боқилади. Т. й. узунлиги 900 км га якин. Қаттиқ қопламали автомобиль йўллари уз. 4 минг км чамасида. Днепр ва Десна дарёларида кема қатнайди. Ҳаво йўли ривожланган. 2 пед. инт, 8 музей, тарихиймеъморий музейқўриқхона, 2 театр бор.