ЧЕРКОВ

ЧЕРКОВ (юн. kyriake — худонинг уйи) — 1) христианликдати махсус диний ташкилот. Ўз диний ақидалари ва маросимлари тизимига эга. Черков иерархик тарзда бошқарилади. Черковга мансуб кишилар руҳонийлар ва оддий диндорларга бўлинади. Христианлик Ч. ни «Исонинг илоҳий танаси», унга эътиқод килувчилар шу тана аъзоларидир, Исо эса шу тананинг боши деб таълим беради. Черков диндорлар уюшмаси булиб, сирли маросимлар (хусусан, нон ва вино тотиш маросими)да инсон билан худонинг биргаликдаги иштироки орқали уларнинг бирлашиб кетиши амалга оширилади, деб тасаввур қилинади. Йирик христиан Черков лари — православ Черкови (қ. Православие), католик Черкови (қ. Католицизм), протестант Черкови (қ. Протестантизм) ва б. ;

2) христиан динида ибодат қилиш учун махсус қурилган бино. У меҳробли қисм ва унга туташ зал — диндорлар ибодатга тупланадиган хонадан иборат. Турли халкларда Черков биноларининг турли типлари вужудга келган. Шаҳар ёки монастирнпнг бош Ч. и собор деб аталади. Лютерчилар Черкови, одатда, кирка ёки кирха, польяк католик Черкови костёл дейилади. Ўзбекистонда 160 та христиан Черкови фаолият курсатади (2004).