ЧЕРКЕЗ

ЧЕРКЕЗ, норбоялиш (Salsola richteri Karel.) — шўрадошлар оиласига мансуб йирик бута ёки дарахт Ўрта Осиёнинг қумли чўллари, Эрон ва Афғонистонда ўсади. Бўйи 4 м ча, барглари ингичка, деярли ипсимон, уз. 4—8 см. Гулёнбаргчалари гулларидан қисқа ёки уларга тенг. Гуллари кўримсиз, гулқўрғони оддий, беш бўлакли. Июнь—сент. да гуллаб, мева беради. Ўзбекистоннинг қумли ерларида кенг таркалган. Емхашак ва доривор ўсимлик. Ундан кўчма қумларни мустаҳкамлашда ҳам фойдаланилади. Хашаги тўйимли, мевасидан доривор моддалар, янги баргларидан газлама бўёқлари олинади, ягдил новдалари совун тайёрлашда ишлатилади. Уруғи, қаламчаси ва илдиз бачкиларидан кўпаяди.