ЧЕРКАССИ

ЧЕРКАССИ — Украинанинг Черкасси вилоятидаги шаҳар (1795 й. дан), вилоят маркази. Кременчуг сув омбори (Днепр дарёси) ўнг соҳилидаги порт. Т. й. ва автомобиль йўллари чорраҳаси. Аҳолиси 295,4 минг киши (2001). Черкасси Литва қўл остида бўлган Киев князлиги таркибида 1394 й. дан маълум. 1954 й. дан вилоят маркази. Саноатнинг муҳим тармоқлари: кимё, машинасозлик ва металлсозлик, енгил ва озиқ-овқат саноатлари. Йирик корхоналари: кимё кти, кимёвий тола ва кимёвий реактивлар, пластмасса ва б., «Ротор» и. ч. бирлашмаси, шакарқанд, сут здлари, консерва, гўшт, тамаки, тикувчилик бирлашмаси, трикотаж фкалари, шойи газламалар кти ва б. фаолият кўрсатади. Курилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Пед. инти, 2 театр, филармония, ўлкашунослик музейи бор.