ЧЕРКАСЛАР

ЧЕРКАСЛАР (ўзларини — адиге деб аташади) — Қорачой Черкасиядаги халқ (40,2 минг киши). РФда жами 50,7 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Туркия ва Олд Осиёнинг бошқа мамлакатларида келиб чиқиши Шим. Кавказдан бўлган барча аҳолини Черкаслар деб атайдилар. Умумий сони 270 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Кабардин-черкас тилида сўзлашади. Диндор Черкаслар — сунний мусулмонлар.