ЧЕРЕНКОВ Павел Алексеевич (1904.28.7, Воронеж вилояти — 1990) — рус физиги, акад. (1970); Воронеж университетини тугатган (1928). СССР ФА Физика интида ишлаган (1930 й. дан). Илмий ишлари физик оптика, ядро физикаси, космик нурлар физикаси ва ҳтезлаткичлар техникасига оид. C. W. Baвилов раҳбарлигида уран тузлари эритмасининг гамманурланиш таъсиридаги люминесценциясини ўрганиб, одатдаги люминесценциядан фаркланувчи ёруғлик (Черенков — Вавилон нурланиши) юзага келишини қайд этди, унинг асосий хоссаси — йўналганлигини аниклади (1936). Моддада ёруғлик тезлигидан катта тезликли зарядли зарралар таъсирида модданинг ёруғланиш эффекти Вавилов — Черенков эффекти номини олди. Черенков биринчи синхротронларнинг яратилишига ҳисса қўшган. Тормозланиш нурланишининг нуклонлар ва ядролар билан ўзаро таъсирини, фотоядро ва фотомезон реакцияларни, юқори энергияли гаммаквантлар билан енгил ядроларнинг парчаланишини тадқиқ этган. Нобель мукофоти лауреати (1958).