ЧЕРЕМУХА

ЧЕРЕМУХА (Padus) — раънодошлар оиласига мансуб дарахт ёки буталар туркуми. Бўйи 2—17 (20) м, диаметри 40 см. Шохшаббалари кенг, калин, эгилиб турадиган поясининг пўстлоғи кулрангқора, ёш новдалариники очиқ яшил ёки қизилжигарранг, ялтироқ. Барги 5—15 см. Гуллари хушбўй, ҳидли, 8—12 см узунликдаги шингилга тўпланган. Меваси данакли, бир уруғли, шарсимон кора, ялтироқ, ширин реэавор. Май—июнь ойларида гуллайди. Барги, пўстлоғи, гули, меваси ва уруғида амигдалин глюкозиди бор. Шим. Америка, Европа ва Осиёда тарқалган. 20 тури маълум. Шулардан оддий Черемуханинг (P.racemosa) аҳамияти катта. Ўзбекистонда оддий Черемуха ва вирги н Ч. манзарали ўсимлик сифатида ўстирилади. Пўстлоғидан яшил ва қўнғир бўёқ олинади. Мевасида олма, лимон кислота ва 5% қанд, баргида витамин С ва эфир мойи — прунозин бор. Меваси истеъмол қилинади ва ичимликлар тайёрлашда ишлатилади, шунингдек, ичбуруғга қарши дори тайёрланади.