ЧЕРАГАЛАР

ЧЕРАГАЛАР (Mergus) — ўрдаксимонлар оиласига мансуб қушлар уруги. 7 тури маълум. Тумшуғи узун, ингичка, четида ўткир тишчалари бор. 5 тури Шим. ярим шарда, 1 тури Жан. Американинг тропик қисмида ва 1 тури Окленд о. ларида яшайди. Катта черага тури Ўрта Осиё тоғлари ва Севан кўлида тарқалган. Унинг танаси 80 см ча, оғирлиги 1,5 — 2 кг. Узун тумшук, Черагалар, тангачали Черагалар ва қишлаш жойига учиб ўтаётганда учрайди. Черагалар уясини ерга, қоя ёки ковакларга ясайди. 8—15та тухум қўяди. Балиқ, сувдаги қашаротлар, баъзан моллюскалар билан озикланади. Хўжалик аҳамияти кам.