ЧЕЛЯБИНСК ВИЛОЯТИ

ЧЕЛЯБИНСК ВИЛОЯТИ — РФдаги вилоят, 1934 й. 17 янв. да ташкил этилган. Майд. 87,9 минг км2. Аҳолиси 3606,1 минг киши (2002), асосан, руслар (81%), шунингдек, татар, бошқирд, украин, немис ва б. миллат вакиллари яшайди. Шаҳар аҳолиси 81,8%. Таркибида 24 маъмурий туман, 30 шаҳар, 30 шаҳарча бор. Маркази — Челябинск ш. Бошқа йирик шаҳарлари: Магнитогорск, Златоуст, Миасс, Копейск.

Челябинск вилояти Жан. Уралнинг шарқий ён бағирлари ва Урал орти платоси билан ёндош ҳудудда жойлашган. Фойдали қазилмалари: темир, никель, мисрух рудалари, қўнғир кумир, магнезит, графит, боксит, мармар, кварц кумлари ва б. Иклими континентал, киши совуқ, давомли. Янв. нингўртачатраси — 16°дан —18° гача. Ёзи илиқ, жан. шарқида иссиқ, июлнинг ўртача траси 17—20°. Йилига 300 мм дан (текисликда) 600 мм гача (тоғларда) ёғин тушади. Вегетация даври 130—150 кун. Асосий дарёлари — Урал, Миасс. Чучук ва шўр сувли кўл кўп. Энг йирик кўллари: Увильди, Иртяш, Тургояк, Катта Касли, Чебаркўл. Вилоят ўрмонли дашт ва шим. дашт зонасида жойлашган. Тупроклари, асосан, оддий ва ювилган қоратупроқ ҳамда бўз ўрмонли, бўз тоғўрмонли ва ўтлоқи тупроқ. Шим. да тоғтеракқайин ва қарағай ўрмонлари, марказий қисмида ўрмонли дашт ўсимликлари кенг тарқалган. Ўрмон ва дашт ҳайвонлари учрайди. Челябинск вилояти ҳудудида миллий боғлар, Ильмень қўриқхонаси бор. Ўрмонлар вилоят ҳудудининг 25% ни эгаллайди. Саноатининг етакчи тармоқлари: қора (Россиядаги пўлатнинг 22% дан ортиғи, қора металл прокатининг 22%, пўлат қувурларнинг 18% ишлаб чиқарилади) ва рангли металлургия, машинасозлик ва металлсозлик (электродвигателлар, радио мосламалари, совиткич ва музлаткичлар, юк машиналари, кончилик жиҳозлари, станоклар, соатлар ва б.), кимё (минерал ўғитлар, синтетик смолалар, лок ва бўёқлар) саноатлари. Енгил ва ҳарбий саноат мажмуаси корхоналари мавжуд. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Қўнғир кўмир, қора ва рангли металлар рудалари, магнезит қазиб олинади. Йирик корхоналари: Челябинск трактор зди, Юрюзань механика зди, УстьКатав вагонсозлик зди ва б. Электр энергиянинг кўп қисми маҳаллий электр ст — яларда ишлаб чиқарилади.

Қ. х. нинг етакчи тармоғи сутгўшт етиштиришга ихтисослашган чорвачилик (қорамол, қўй ва эчки, чўчқа), паррандачилик. Ғаллачилик (асосан, буғдой экилади) ва донловиячилик, сабзавотчилик ривожланган. Картошка куп экилади.

Т. й. узунлиги 1793 км, қаттиқ қопламали автомобиль йуллари 8137 км (2002). Вилоят ҳудудидан транзит нефть ва газ қувурлари, авиалиния шохобчалари утган. Магнитогорск ва Челябинскда йирик халкаро аэропортлар бор. 10 олий уқув юрти, 34 и. т. институти, 13 музей, 7 театр фаолият курсатади. Вилоятда 160 дан зиёд санаторийкурорт муассасалари ва дам олиш жойлари бор.