ЧЕЛЛЕНЖЕР

«ЧЕЛЛЕНЖЕР» — АҚШнинг кўп марта учиришга мўлжалланган, бортида космонавтучувчиси бўлган транспорт космик кемаси. «Спейс Шаттл» транспорт космик кема мажмуаси таркибига киради. «Челленжер»нинг стартолди массаси 2000 т, уз. 56 м. Экипажи 7 кишидан иборат бўлган. Икки босқичли тизим асосида учирилган. Кеманинг 1 босқичи қаттиқ ёқилғили ракета двигатели бўлган 2 та тезлаткичдан иборат, 2босқичи (орбитал) бортида астронавт бўлган, қанотли бўлиб, орбитадан чиққандан сўнг «самолёт» режимида қўниш қобилиятига эга бўлган. «Челленжер» 1986 й. 28 янв. да ҳалокатга учраган.