ЧЕЛЕКЕН

ЧЕЛЕКЕН — Каспий денгизининг шарқий қиргоғидаги ярим орол, Туркманистон ҳудудида. Дастлаб (20-а. нинг 30-й. ларида) орол бўлган. Каспий денгизи сув сатҳининг пасайиши натижасида 1937 й. дан ярим оролга айланган. Майд. 500 км2. Ер юзаси текислик. Марказий кисмида Чухрак қирлари (100 м) жойлашган. Челекеннинг кўп кисмини шўрхоктақирлар, дўнг ва бархан қумлар эгаллаган. Иклими қуруқ, ёзи иссиқ, қиши нисбатан илиқ. Тупроқўсимлик қоплами жиҳатидан типик чўл. Нефтьгаз, озокерит конлари; таркибида йод, бром бўлган минерал булоқлар бор, денгиз бўйларида балиқ овланади. Ғарбий қисмида (денгиз бўйида) Челекен ш. жойлашган.