ЧЕЛАК

ЧЕЛАК — Самарканд вилояти Пайариқ туманидати шаҳар (1981 й. дан). Илгари унинг ўрнида Ойтамғали қишлоғи бўлган. Челак туман маркази (Пайариқ)дан 8 км, яқин т. й. станцияси — Самарканд (36 км). Аҳолиси 16,6 минг киши (2000). Хўжаликлари ва аҳолиси Пайариқ каналидан сув олади. Шаҳардаги корхона ва микрофирмалар асосан, қ. х. маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган. Челакда Ўзбекистон — Россия «БалтиморЧелак» қушма корхонаси (томат пастаси ишлаб чиқаради) фаолият курсатади. 4 савдо маркази, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, 4 умумий таълим мактаби, болалар мусиқа мактаби, касбҳунар коллежи, 3 кутубхона, 4 маданият уйи, стадион, спорт зали, марказий касалхона, 8 дорихона ва б. тиббий муассасалар бор. Ч. яқинидаги Хартанг қишлоғида Бухорий ёдгорлик мажмуи барпо қилинган (1998).