ЧЕЛАК ХАЗИНАСИ

ЧЕЛАК ХАЗИНАСИ — Самарканд вилояти (ҳоз. Пайариқ тумани Челак ш.) даги Челак шаҳар харобасидан топилган кумуш буюмлар (1961). Топилмалар 4 та кумуш идишдан иборат бўлиб, улардан бири — сосонийлар даврига оид. Идишда, шаҳаншоҳ Пероз тасвири туширилган, 2идиш қалин бўлиб, унда бир эфталий зодагонининг тасвири бор. Қолган 2 идиш юпқа, нозик ишланган бўлиб, Суғдда қилинган. Челак хазинаси мил. 6-а. нинг охири — 7-а. нинг бошида Суғдда яшаган шаҳарликнинг хонадонидан топилган бўлиб, бу ерга афтидан бир аср муқаддам келиб қолган. Челак хазинаси СанктПетербургдаги Эрмитажда сақланмоқда.