ЧЕКЛИЛИК ВА ЧЕКСИЗЛИК

ЧЕКЛИЛИК ВА ЧЕКСИЗЛИК (фалсафада) — нарса ва ҳодисаларнинг қарамақарши томонларини ифодаловчи тушунчалар. Чеклилик — фазо ва вақтда ўз ибтидоси ва интиҳоси бўлган аниқ, чегарали объектлар (нарса, жараён, ҳодиса, ҳолат, хусусият ва ш. к.)ни англатади. Чеклилик чегараси объект интиҳосини бошқа объектдан ажратиб туради ва уларни бирбирига боғлайди. Чеклилик доим ўзгаришда, ҳаракатда. Воқеликдаги ҳар бир билиш объекти муайян муносабатда, чеклилик сифатида намоён бўлади. Чексизлик — материя ва унинг турли хусусиятларига хосдир. У дунёнинг фазо ва вақтда бениҳоялигини англатадиган тушунча. Ҳар қандай нарса ва ҳодисалар чеклидир, чунки у бошқа предмет ва ҳодисалардан мустақил ҳолда мавжуд бўлиб, фазо ва вақтда маълум кўламни эгаллайди. У ўзини қуршаб олган дунё билан тинимсиз алоқада бўлганлиги учун чексиздир. Ҳар қандай чекли нарса — чексизликнинг юз бериши шаклидир. Илмфан чеклили объектларини билиш оркали чексизликни очиб беришга яқинлашади.