ЧЕККА ДЕНГИЗЛАР

ЧЕККА ДЕНГИЗЛАР — материкларга ёндашиб турган ва океандан ярим ороллар ҳамда ороллар орқали ажралган денгизлар. Чекка денгизлар, одатда, материк саёзлигида ва материк ён бағрида жойлашган бўлади. Бу денгизларнинг барча хусусиятлари (туб ётқизиқларнинг тури, иқлими, гидрологик режими, органик дунёси)га материк ҳам, океан ҳам кучли таъсир этиб туради. Баренц, Кара, Лаптевлар, Шарқий Сибирь, Чукотка, Норвегия, Беллинсгаузен денгизлари Чекка денгизлар дир.