ЧЕГРАВА

ЧЕГРАВА (Hydroprogne caspia) — балиқчисимонлар туркумининг чигиртчилар оиласига мансуб қуш. Оиланинг энг катта вакили. Вазни 600—700 г. Қанотлари ёзилганда 120—130 см. Думи айрисимон. Бошини усти қора. Танасининг усти оч кулранг, корни оқ. Тумшуғи бақувват, қизил, оёғи қора. Жан. Америкадан бошқа ҳамма жойларда таркалган. Африкада ва Жан. Осиёда қишлайди. Шўр сувли ҳавзаларнинг кумли ва кум тошли оролларида колония бўлиб уя қуради. 3 тагача тухум қўяди. Тухумини нари ва модаси навбат билан 22—25 кун босади. Асосан, балиқлар, сувда ва қуруқликда яшовчи умуртқасизлар, баъзан қушлар тухуми ва жўжалари билан озиқланади.