ЧЕГАРА ҚЎШИНЛАРИ

ЧЕГАРА ҚЎШИНЛАРИ (баъзи давлат ларда чегара қўриқчилари, чегара соқчилари) — давлатнинг қуруқликдаги, денгиз ва дарё (кўл)даги чегараларини ҳимоя қилишга мўлжалланган қўшинлар. Чегара қўшинлари давлатлар ва улар орасида чегара айириш юзага келган қад. даврлардаёқ маълум шаклда мавжуд бўлган. Баъзи давлатлар уз чегараларида мудофаа деворлари барпо этган (қ. Буюк Хитой девори, Канпир девор ва б.). Мазкур мудофаа деворларининг хар жойхдр жойида қўшин (чегара гарнизони) турадиган қўрғонлар қурилган. Бу қўшинлар вилоят дарвозаларини қўрикдаш, иншоотларни кузатиш, душман ҳужум қилган такдирда мамлакат ичкарисига бу ҳақда хабар бериш сингари вазифаларни бажарганлар. Ўзбекистон Республикасида Чегара қўшинлари мамлакат чегарасининг дахлеизлигини таъминлайди, давлат чегарасининг қонунсиз бузилишига қарши курашади. Чегара қўшинлари замонавий ҳарбий техника воситалари билан қуроллантирилган. Чегара қўшинларини, асосан, чегарачилар ҳарбий ўқув юртлари зобит кадрлар билан таъминлаб туради. Чегара қўшинларига Ўзбекистон Республикаси давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси мутасаддилик қилади.