ЧЕГАРА ҚАТЛАМ

ЧЕГАРА ҚАТЛАМ — суйри жисмларнинг сирти яқинида, канал деворларида ёки суюқликнинг хар хил тезликли, трали, ё бўлмаса, турлича кимёвий таркибли икки оқимнинг бўлиниш чегарасида суюкдик ёки газнинг оқиш соҳаси. Чегара қатлам назариясини 1904 й. да Л. Прандтлъ яратган. Оқиш режими суюқлик ёки газнинг қалинлиги, ташки муҳитнинг қандайлиги, суюқлик (ёки газ) тегиб турган юзанинг силликлигига боғлиқ. Чегара қатламда ёпишқоқлик кучи ҳисобга олинади. Нисбий тезликка эга бўлган икки оқимнинг қўшилиши натижасида ҳам Чегара қатлам ҳосил бўлади ва у эркин қатлам деб аталади. Чегара қатламда оқимнинг ламинар (текис) ва турбулент (уюрмали) режими юз бериши мумкин. Ламинар Чегара қатлам қалинлиги турбулент Чегара қатлам учун эса формула орқали аниқланади.

Чегара қатламда муҳит зарралари тормозланади, маълум вақтдан кейин уларнинг кинетик энергияси ҳосил бўлган босимни енгиш учун етарли бўлмай қолади, бу вақтда Чегара қатламда тескари о қи м ҳосил бўлади. Суюқлик зарралари дастлаб жисм юзасига параллел ҳаракат қилади, тескари оким ҳосил бўлиши билан жисм юзасидан узоқдашади. Бу ҳодисани Чегара қатламнинг ажралиши дейилади. Чегара қатламда ажралиш канча оддин рўй берса, жисмнинг қуйруқ қисмида босим шунча кам бўлади. Чегара қатлам ажралиши билан Чегара қатлам қдан ташкарида суюклик (газ) окими тубдан ўзгаради. Бу, ўз навбатида, жисмга, маc, самолёт қанотига қаршилик кучини кўпайтириб, кўтариш кучини камайтиради.