ЧЕБИШЁВ Пафнутий Львович

ЧЕБИШЁВ Пафнутий Львович [1821.14(26).5, Калуга губерняси, Окатово қишлоғи — 1894.26.11(8.12), Петербург] — рус математиги ва механиги, эҳтимоллар назарияси рус мактабининг асосчиларидан бири. Петербург ФА акад. (1856). Москва университетини тугатган (1841), проф. (1850). Илмий ишлари эҳтимоллар назарияси, сонлар назарияси, математик анализ, механизмлар назариясига оид. Чебишёв тасодифий миқдор тушунчасини эҳтимоллар назариясига татбиқ қилган; эҳтимоллар назариясининг лимит теоремаларини исботлашнинг янги усули — моментлар усулини яратди; катта сонлар қонунини умумий ҳолда исботлади. Сонлар назариясида туб сонлар тақсимотининг асимптотик қонуни ва б. ни умумий шакдда исботлади. Ортогонал кўпҳадлар, функцияларни энг яхши якинлаштириш муаммолари билан шуғулланди. Дифференциал биномни элементар функцияларда интеграллаш шартларини топди. Чебишёвнинг куп (асосан, механизмлар назарияси соҳасидаги) кашфиётлари амалий тадқиқотлар ривожига сабаб бўлди.