ЧАЙКОВСКИЙ Пётр Ильич

ЧАЙКОВСКИЙ Пётр Ильич [1840.25.4(7.5), ҳоз. Воткинск — 1893.25.10 (6.11), Петербург] рус композитори, йирик симфониячи, мусиқий драматург, дирижёр, педагог. Петербург консерваториясини тугатган (1865). Москва консерваториясида проф. (1866—78). Рус мусиқа жамияти Москва бўлимининг директори (1885 й. дан). 1887 й. дан Россия, шунингдек, Европа ва АҚШда гастролда бўлиб, асосан, ўз асарларига дирижёрлик килган. Чайковский чу кур миллий, халқчил ва демократик услубдаги опера, балет, симфоник ва камер асарларнинг юксак намуналарини яратган. Унинг ижоди рус романеи, халқ қўшиқлари ва романтизм даври оҳангларига асосланган ўзига хос мусиқа услуби билан ажралиб туради. Чайковский мусиқаси ниҳоятда таъсирчанлиги, ажойиб оҳангдорлиги, ёрқин ифодавий воситалари, жушкин, ҳаяжонли куйларга бойлиги билан аҳамиятлидир. Ижодида ўта нозик руxjifl жараёнлар билан бирга кулами кенг — муҳаббат ва тақцир, ҳаёт ва улим, табиат каби мавзулар ўзининг юксак бадиий ифодасини топган. Чайковский турли жанрларда бой ижодий мерос қолдириб, 10 опера, 3 балет, 6 симфония, симфоник фантазия, увертюра ва сюиталар, 3 фортепиано ва 1 скрипка концертлари, диний мавзудаги хор асарлари, шунингдек, фортепиано, скрипка учун пьесалар ҳамда вокал мусиқанинг етук намуналарини яратган. Айниқса, 4—6 симфониялари (1877—1893), «Франческа да Римини» (1876) ва «Ромео ва Жульегта» (1869) симфоник увертюра—фантазиялар, «Итальянча капричио» (1880), скрипка (1878) ва 1фортепиано (1875) концертлари, «Евгений Онегин» (1878), «Қарға моткаси» (1890), «Иоланта» (1891) опералари, «Оққуш кўли» (1876), «Уйқудаги гўзал» (1889), «Шчелкунчик» (1892) балетлари жаҳон симфонизма чўққилари ҳисобланади. Гармониядан рус тилида биринчи дарелик («Гармонияни амалий ўрганиш бўйича қўлланма», 1872) муаллифи. Чайковскийнинг барча асарлари туда нашр этилган (Полное собрание сочинений, т. 1—63, М., 1940—90). Воткинск ш. да мемориал музейи (1894 й. дан) ва Клин (1940) ш. да Чайковский уймузейи бор. Москва консерваторияси, 1958 й. дан Москвада ўтказиладиган мусиқа ижрочилари халқаро танлови ва б. га Чайковский номи берилган.