ЧАТҚОЛ САНАТОРИЙСИ

«ЧАТҚОЛ» САНАТОРИЙСИ — тоғ иқлимий курорт. Тошкент ш. дан 55 км узоқликда, Чирчиқ дарёсининг чап соҳилида, денгиз сатҳидан 610 м баландликда жойлашган. Шим. шарқ ва жан. дан Ғарбий Тяньшаннинг Угом, Писком, Чатқол ва Қурама тоғ тизмалари ўраб туради. Майд. 12,5 га. «Чатқол санаторийси» с 1975 й. да ташкил этилган, Ўзбекистон Республикаси Геол. ва минерал ресурслар Давлат қўмитасига қарашли тиббий соғломлаштириш маскани. Иқлими қуруқ тоғ ҳавоси, ёзи жазирама эмас, киши илиқ. Йиллик ўртача тра 11,5°, ҳавонинг нисбий намлиги 50—60%. Йил давомида 800 мм ёғингарчилик бўлади. Чирчиқ дарёси яқинлиги туфайли вужудга келадиган гидроаэроионизация ва қуёшнинг тўлиқ нури дам олувчилар учун қулай шароит туғдиради.

Даволаш омили кислородга бой мусаффо тоғ ҳавоси. Санаторийда геол. соҳасида кўпроқ кузатиладиган кардионеврологик, юрактомир, меъдаичак ва таянчҳаракат аъзолари касалликлари билан оғриганлар даволанади. Санаторий яхши кўкаламзорлаштирилган. Ҳудудидан минерал сув чиққан. Таркибида калий, натрий, магний, кальций, хлор каби кимёвий элементлар, шунингдек, гидрокарбонат, кремний кислотаси ва б. бор. Минерал сувдан, асосан, ванналар учун, меъдани ювиш, ичакларни чайиш, ичишдюбаж, душ, сув ости массажи килищда фойдаланилади. Бундан ташқари, физиотерапевтик (даволаш бадан тарбияси, массаж) ва бальнеотерапевтик (циркуляр душ, Шарко душ) муолажалар билан даволаш усуллари ҳам қўлланади. Санаторийда Шарқ табобати — гиёхлар билан даволаш ҳамда парҳез билан овқатланишга қатъий риоя этилади.

250 ўринга мўлжалланган ётоқ корпуси, клуб, кутубхона, спорт майдончалари, чойхоналар мавжуд (2004).