ЧАТҚОЛ БИОСФЕРА ҚЎРИҚХОНАСИ

ЧАТҚОЛ БИОСФЕРА ҚЎРИҚХОНАСИ — Тошкент вилоятининг Паркент тумани тоғли ҳудудида, Чатқол тоғ тизмаларининг жанубиғарбида жойлашган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1990 й. 21 июндаги қарори билан Чатқол қўриқхонаси (1947) негизида УгомЧатқол давлат пгабиат миллий боғи ташкил этилиши муносабати билан унинг жан. қисмида алоҳида қўриқланадиган ҳудуд тарзида ажратилган. Тошкент вилояти табиатини муҳофаза қилиш бошқармасига қарайди. Ғарбий Тяньшаннинг улкан ва ноёб ўсимликлари, ҳайвонот ва қушларини ўрганиш, сақлаб қолиш ва кўпайтириш мақсадларида иш олиб боради. Умумий майд. 9900 га. Қўриқхона ҳудуди шарқда деярли Наманган вилояти, жан. ғарбда Оҳангарон тумани тоғли ҳудудларига яқин боради. Рельефи ҳар хил баландликлар (1100 —4000 м), қояли чўққилар ва тик қияликлар билан тавсифланади. 1000 —1500 м баландликда лёссимон тупроқлар, ундан юқорида тоғ ўрмон ва ўтлоқи тупроқларнинг турли шакллари ривожланган. Иқлими континентал, янв. ойининг ўртача ҳарорати —7°, июль ойиники 23—25°, йиллик ёғин миқдори 700—800 мм. Қўрикхона ҳудудидаги асосий сув ҳавзалари Бошқизилсой, Шоввасой ва уларнинг ирмоклари. Қўриқхонада ўсимликларнинг 1300 га яқин тури, шу жумладан, доривор ўсимликлардан женшень, тоғ ён бағирларида 40 дан ортиқ дарахт ва бута турлари ўсади. Асосий дарахтлари тол, терак, қора арча, савур арча, ёнғоқ, писта, қайин, зирк, четан, дўлана, ёввойи олма, тоғолча ва б. Ҳайвонот дунёсида 30 дан ортиқ сут эмизувчилар тури, шу жумладан, тоғ қоплони, қўнғир айиқ, тоғ эчкиси, елик, тулки, бўрсиқ, қобон (ёввойи чўчқа) ва б., қушларнинг 140 дан ортиқ тури — бедана, қирғий, қора лайлак, каклик, қумри ва б. (қушлардан қора лайлак, қирғий уя қуриб бола очади), умуртқасизларнинг 19 тури учрайди. Ғарбий Тяньшан учун ноёб бўлган ўсимликларнинг 33 тури, ҳайвонларнинг 3 тури, қушларнинг 4 тури Халқаро ва Узбекистон Қизил китобига киритилган. Қўрикхона ўсимлик қогшами тикланиб, ҳайвон ва қушлар сони кўпаймоқда. Қўриқхона Майдонтол участкасининг баланд тоғ қояларида тоғ эчкиси ва кийиклар тасвири туширилган петроглифлар (Тераклисой петроглифлари) топилган (1965).