ЧАТИРКЎЛ

ЧАТИРКЎЛ — Кирғизистон Республикаси Норин вилоятидаги кул. Марказий Тяньшанда. Шим. да Отбоши ва жан. да Тўруғарттов тоғлари орасида, 3530 м баландликдаги сойликда жойлашган. Майд. 175 км2, уз. 23,5 км, энг кенг жойи 12 км. Кўл саёз, ўртача чуқ. 3,8 м (энг чуқур жойи 22 м). Чатиркўлга атрофидаги тоғлардан бир қанча сой ва жилғалар оқиб тушади, ундан сув оқиб чиқмайди. Июнь — июль ойларида сув сатҳи анча кўтарилади, янв. февралда пасаяди. Суви чучук, шаркий қисмида бир оз шўр. Нояб. дан апр. гача муз билан қопланади.