ЧАСТОТА

ЧАСТОТА — 1) физикада — даврий тебранишнинг микдорий ифодаси; тебраниш цикллари сонининг у ўтадиган вактга нисбати. Частота v (техникада f) тебраниш даври Т га тескари катталик.

2) эқтимоллар назариясида — бирор ҳодисанинг рўй бериши сонининг тажрибалар умумий сонига нисбати. Агар ҳодисанинг тажрибада алоҳида рўй бериши эҳтимолига тенг бўлса, етарлича катталар учун ҳар қандай кичик бўлганда ушбу тенгсизликни қаноатлантиради. Бу хулоса катта сонлар қонунидан келиб чиқади. Частота тушунчаси эҳтимолликнинг статистик таърифи учун асос бўлади;

3) кино техникасида — кинога олиш ёки кино қўйишда ёки телевизор экранида кадрларнинг алмашиниш даврийлиги ёки тезлиги. Стандарт тезлик сифатида 1 секундда 24 кадр алмашиниши қабул қилинган (баъзан 8 ва 16 мм ли киноленталар ишлатилганда 1 секундда 16 кадр алмашинадиган тезлик қабул қилинади). Телевизор экранида кадрлар алмашиниши стандарт бўйича 25 Гц га тенг.