ЧАРХЛАШ СТАНОГИ

ЧАРХЛАШ СТАНОГИ — кесувчи асбобларни абразив (жилвир) олмос доиралар билан чархлайдиган силликлаш гурухига кирувчи станок. Кескичлар, пармалар, кўп кескичли кесиш асбоблари, фрезалар, зенкерлар, развёрткалар, диск арралар, метчиклар ва б. ни чархлайдиган махсус Чархлаш станоги кенг тарқалган. Пичоқ чархловчи усталар фойдаланадиган Чархлаш станогининг электр двигатель ёрдамида ишлайдиган ёки чархчининг ўзи оёғи билан ҳаракатлантирадиган турлари бор. Бундан ташқари, абразив доирасиз чархлайдиган анодмеханик, элекгручқунли ва ультратовушли Чархлаш станоги ҳам ишлатилади. Чархлаш бурилувчи стол ёки кескични керакли бурчакка буришга имкон берадиган мослама ёрдамида бажарилади. Лентали ёки дискли арраларни чархлаш учун автомат усулда ишлайдиган Чархлаш станогидан фойдаланилади. Рўзгорда дастаки Чархлаш станогидан фойдаланилади.