ЧАРХИЙ

ЧАРХИЙ (тахаллуси; асл исмшарифи Ҳамроалиев Асқарали) (1900.23.2 Қўқон 1979.18.12) Ўзбекистон халқ шоири (1975). Қўқондаги мадрасаларнинг бирида таълим олган. Illy вақтда мумтоз шеърият намояндалари ижоди билан яқицдан танишган ва хаттотлик санъатини ўрганган. Қўқондаги «Қувват» артелида гулабардор (тўқувчилик корхоналарида гула тайёрлаш ёки тандага гула кўтариш иши, касби, 192638), Навоийнинг 500 йиллигига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича тузилган қўмитада хаттот (1939), Муқимий уймузейида илмий ходим (1941), Қўқон шаҳар театрида адабий эмакдош (1942—47), Ғафур Ғулом номидаги вилоят Адабиёт музейида (1950—79) илмий ходим бўлиб ишлаган.

Ч. Ҳофиз, Саъдий, Навоий, Бедил сингари Шарқ мумтоз шоирлари ва Муқимий, Фурқат, Завқий сингари замондошлари ижодидан сабоқ олиш билан бирга Сулаймонқул Рожий ва Мирза Ҳўқандийдан аруз илмини ўрганиб, 1916 й. дан эътиборан ғазаллар ёза бошлаган. Унинг асарлари илк бор 1938—39 й. ларда «Янги Фарғона» газ. ва кейинчалик «Муштум» жур. да эълон қилинган. Чархий ўзбек мумтоз адабиёти анъаналарини давом эттириб, ҳам лирик, ҳам ҳажвий шеърият жанрларида ижод қилган. Чархий ижодининг асосий жанрлари ғазал, мухаммас ва маснавийдир. Чархийнинг «Ширин ва аччиқ» (1959) илк шеърий гулдастасидан кейин «Шеърлар» (1966), «АлихўжаХўжаали» (1970), «Девон» (1972) ва «Бешигингда ётмайман» (1975) тўпламлари нашр этилган. Шоирнинг кўплаб ғазалларига куй басталаниб, халқ ҳофизлари томонидан ижро этиб келинади.

Ас: Девон, Т., 1972.