ЧАРХИН

ЧАРХИН — Самарканд вилояти Пастдарғом туманидатш шаҳарча. Самарканд ш. дан 15 км, туман маркази (Жума ш.)дан 16 км. Яқин т. й. станцияси — Улуғбек. Аҳолиси 13,3 минг киши (2003). Эски Ангор каналидан сув олади. Чархинда пахта тозалаш, тери саралаш здлари, 2 касбҳунар коллежи, умумий таълим мактаби, 3 кутубхона, маданият уйи, аҳолига хизмат кўрсатиш, тикувчилик, пойабзал, автомобиль ва мебель таъмирлаш устахоналари, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари мавжуд. Касалхона, поликлиника, 2 дорихона бор.