ЧАРХ

ЧАРХ — 1) қўдда ип йигиришда фойдаланиладиган қад. асбоб. Унда, асосан, пахта, жун ва б. толалар йигирилади. Кўриниши даста билан айлантириладиган ғилдирак (барабан) шаклида бўлади. Ўрта Осиёда пахта экиб, ип йигириш милод бошидаёқ маълум бўлган. Пахта ва жун толасидан ип йигириш учун олдин урчуқ, кейин уни такомиллаштириб, Чарх ясалган. 18-а. да машинада ип йигиришга ўтилгач, Чархга эҳтиёж камайган, лекин айрим чекка жойларда ундан ҳали ҳам фойдаланилади (қ. Йигириш); 2) қайчи, пичоқ, теша, кетмон, ўроқ ва б. кесувчи асбобларни ўткирлаш (чархлаш) учун ишлатиладиган асбоб. Дастаки ва электр Ч. лар бор. Дастаки Чарх доирасини чархчи оёқца тепкига босиб айлантиради. Ҳунармандлар (маc, дегрезлар, мисгарлар, кулоллар) чуян буюмлар қолипи ясаладиган, мис ва сопол буюмлар сирти силлиқланадиган асбобларни ҳам Чарх деб аташади;

3) айрим асбоблар ва қурилмаларнинг айланадиган қисми. Mac, чархлаш станогинтлпт абразив (жилвир) доираси Чарх ҳисобланади.