ЧАРХ

ЧАРХ (санъатда) — 1) қад. дойра усулларидан бири; шу усулда ижро этиладиган ўзбек халқ куйлари. Ч. куйининг сурнай йўли ҳам бўлиб, дорбозлик ўйинлари вақтида сурнай, ноғора каби созлардан иборат ансамблларда ижро этилади. «Шодиёна» сурнай туркумининг бир кисми ҳам Чарх деб юритилади; 2) ўзбек халқ қўшиғи. Ўтмишда чархда ип йигириш жараёнида айтил’иб, хотинқизларнинг ҳистуйғуларини ифода этган;

3) халқ рақсларида чир айланиб ижро этиладиган ўйин ҳаракатларидан бири.