ЧАРВИ

ЧАРВИ — ички (висцерал) қорин пардасвдаги кенг ва узун бурама қават. Пардалар орасида ёғ тўқималари, лимфа тугунлари ва қон томирлар жойлашган. Катга ва кичик Чарви фарқ қилинади. К а т та Чарви қорин пардасининг иккита олдинги ва иккита орқа варағидан таркиб топган. Кичик Чарви жигарни меъда ва 12 бармоқ ичак билан туташтириб туради. Чарви ичакларни олд томондан фартук каби беркитиб, ташқи муҳит таъсиридан ҳимоя қилади ва қорин бўшлиғидаги ҳароратни сақлайди.