ЧАРОС

ЧАРОС — эрта ўртапишар маҳаллий, хўраки узум нави. Урта Осиёда кенг таркалган. Шарқий экологикгеографик навлар гуруҳига киради. Тупи кучли усади. Барги йирик, тўгарак, ўртача ва кам кертикли, усти тўқ, орқаси оч яшил, туксиз. Гули функционал ургочи. Узум боши ўртача ва йирик, тиғиз, 300—400 г. Ғужуми йирик, думалоқтухумсимон, кўкимтирқора, серэт, ширин, пусти қалин. Таркибида қанд миқдори 2123%, нордонлиги 5,5 — 8%, июлавг. да пишади. Ҳосилдорлиги 80—100 ц/га. Асосан, янгилигида ейилади. Рағага чидамсиз. Тошкент, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида экилади. Чарос узум нави.