ЧАҚНОВЧИ ЮЛДУЗЛАР

ЧАҚНОВЧИ ЮЛДУЗЛАР — равшан лиги қисқа вакт ичида минг ва ҳатто миллион марта ортиб, астасекин эски ҳолига қайтувчи юлдузлар. Мўътадил ҳолатида Чақновчи юлдузлар анча хира бўлиб, кўзга унча кўринмайди. Улар чақнаганда юлдуз портлаб, моддаси катта (секундига бир неча юз км дан минглаб км гача) тезликда тарқалади ва атрофида жуда катта ўлчамли туманлик ҳосил бўлади. Чақновчи юлдузлар янги ва ўта янги юддузлар деб ҳам аталади.