ЧАҚМОҚ

ЧАҚМОҚ — атмосферада юз берадиган учқунли электр разряди. Булутлар билан булутлар орасида ёки будутлар билан ер орасида ҳосил бўлади. Чақмоқ ҳосил қилувчи момақалдироқ булутининг электр зарядлари 10—100 Кл бўлиб, унга сабаб электр зарядларининг бирбирига таъсирлашувидир. Чақмоқ чаққанда атроф бир зум ёришиб кетади. Узунлиги бир неча км, диаметри бир неча ўн см, давомийлиги секунднинг ўнларча улушига тенг, ток кучи 100 кА гача бўлиши мумкин. Бундай чизикли Чақмоқ билан бирга баъзан шарсимон Чақмоқ ҳам чақади. Чақмоқ, асосан, баҳор ва ёз фаслларида кузатилади. Момақалдироқ билан бирга юз беради (яна қ. Яшин).