ЧАҚИРИМ

ЧАҚИРИМ (чақирмоқ сўзидан) — қад. узунлик ўлчов бирлиги. Қадимдан Ўрта Осиёда катта масофаларни ўлчаш учун қўлланиб келинган. Қиймати 1200 қадамга тенг. Агар бир қадам ўртача 0,75 м эканлиги ҳисобга олинса, унда 14. =12000,75=900 м =0,9 км га тенг. Бирок 19-а. охиридан бошлаб чоп этилган адабиётларда 1 Ч. 1500 газ га тенг эканлиги ҳақида маълумотлар учрайди. Бунда газнинг 0,71+0,72 м эканлиги ҳисобга олинса, 1Ч. =1500(0,71+0,72) = 1,065+1,08 км. Чор Россиясининг 1894 й. да рус ўлчов бирлигига ўтиши тўғрисидаги кўрсатмаси чиққан давргача 14. =0,9 км, ундан кейин 1 Ч. =1,06+1,08 км га тенг бўлган. Ҳоз. вақгда 1 Ч. де ганда 1 км тушунилади.