ЧАҚАР МАСЖИДИ

ЧАҚАР МАСЖИДИ — Марғилондаги меъморий ёдгорлик (1911); хонақоҳ, айвон ва хўжалик биноларидан иборат бўлган. Бизгача бинонинг айвон қисми сақланган. Айвоннинг уч томони ёпиқ, шифти тўсинлар ёрдамида тўғри тўртбурчакларга бўлиниб, уларнинг ҳар бирига гуллар солинган гулдонлар ишланган, рангбаранг нақшлар билан серҳашам безатилган.