ЧАҚАЛОҚЛАРНИНГ ГЕМОЛИТИК КАСАЛЛИГИ

ЧАҚАЛОҚЛАРНИНГ ГЕМОЛИТИК КАСАЛЛИГИ — чақалокларда оғир кечадиган касаллик. Она ва ҳомила қон группаларининг турли системалар, кўпинча резусфактор бўйича мос келмаслиги.

Қонда резусфакторнинг борйўклигига қараб, у резусмусбат ёки резусманфий деб белгиланади. Болада касаллик она ёки ота қонининг резуси мос келмаслиги (онаси—резусманфий, отаси—резусмусбат) дан пайдо бўлади. Бунда ҳомилага резусфактор резусмусбат отадан утиши мумкин. Хомиланинг резусфактори плацента орқали резусманфий она қонига ўтади. Она организми ҳомила резусфакторига нисбатан антителолар ишлаб чиқаради, булар плацента орқали резусмусбат ҳомила қонига қайта ўтиб, унинг эритроцитларини емиради (гемолиз рўй беради), камқонлик ва сариқ пигмент — билирубиннинг тўпланиши юзага келади. Касаллик аксари иккинчи, учинчи ва кейинги ҳомиладорликларда туғилган, шунингдек, абортлардан кейинги ҳомиладорликда туғилган (чунки она организмида антителолар микдори бир ҳомиладорликдан иккинчи ҳомиладорликкача ортиб боради) гўдакларда учрайди. Онага илгари резусфакторни ҳисобга олмай қон қуйилган бўлса, биринчи ҳомиладорликдан туғилган болада ҳам Чақалоқларнинг гемолитик касаллиги пайдо бўлиши мумкин.

Чақалоқларнинг гемолитик касаллиги она ва ҳомила қони қон группалари бўйича мое келмаганда ҳам кузатилади, бу кўпинча онанинг қон группаси 1(О), боланики (ПА) ёки (ШВ) бўлган ҳолларда рўй беради.

Чақалоқларнинг гемолитик касаллигининг 3 шакли фарқ килинади: ҳомиладаги умумий туғма шиш, чақалоклардаги сариқлик ҳамда улардаги туғма камқонлик.

Чақалоклардаги сариклик кўпроқ учрайди. Сариқлик туғруқнинг биринчииккинчи кунида пайдо бўлади ва бола ҳаётининг кейинги кунларида купая боради; баъзан гўдак териси сарғайиб туғилади, бу қонда эритроцитлар парчаланишидан ҳосил бўладиган бўёвчи модда — билирубиннинг пайдо бўлиши ва тез кўпайишига боғлиқ. Бунда биринчи ҳафтанинг охирларида боланинг аҳволи оғирлашиб, у шилқиллаб тушади, яхши эммайди, оёққўллари тортишади.

Ҳомиланинг умумий тугма шиши ҳамда камқонлиқда бола улик тугилади ёки туғилган заҳоти нобуд бўлади.

Чақалоқларнинг гемолитик касаллигининг олдини олиш учун ҳомиладор аёлларнинг қони резусфакторга текширилади ва қон группаси аниқланади. Қони резусманфий аёллар ҳисобга олинади; уларнинг қони резус антителоларга мунтазам текшириб турилади. Қони резусманфий биринчи марта ҳомиладор бўлган аёлларга аборт қилдириш тавсия этилмайди.