ЧАПЕК

ЧАПЕК (Сарек) Карел (1890.9.1, МалеСватоневице — 1938.25.12, Прага) — чех ёзувчиси. Прага университетининг фалсафа фтини тугатган (1915). 1921 — 22 й. ларда Прага театрида режиссёр, кейинчалик бутунлай ёзувчилик ва журналистика билан шуғулланган. «Краконот боғи» (1918) ҳамда «Шуълавор тубсизликлар» (1916) тўпламларига кирган дастлабки ҳикояларини акаси Иосиф Чапек (18871945) билан ҳамкорликда ёзган. «Чормихга тортиш» (1917) ва «Ғамгин ҳикоялар» (1921) тўпламларидан жой олган ҳикояларида уруш йилларининг серташвиш муҳити, кишилараро муносабатлардаги зидциятли манзаралар акс эттирилган. «Кдроқчи» лирик комедияси (1920) да ўзи эътиқод қўйган «ҳар ким ўзича ҳақ» фалсафасини бадиий ёритишга ҳаракат қилган.

Чапек номини, асосан, ижтимоийфантастик мазмундаги асарлари дунёга ёйган. Темиртан (робот; «робот» сўзини Чапек ўйлаб топган)лар қўзғолонидан ҳикоя қилувчи «R. V. R.» (1920), «Микропулоснинг қуроли» (1922) драмалари, «Абсолют фабрикаси» (1922) ва «Кракатит» (1924) романларида юксак инсонпарварлик борасидаги ўймушоҳадаларини баён этган. «Адамсавдогар» пьесаси (1927; акаси билан ҳамкорликда), «Чўнтакдаги ҳикоялар», «Бошқа чўнтакдаги ҳикоялар» (1929) ўтмишдаги адабий ва диний сюжетлар асосида ёзилган. «Апокрифлар»да ана шу ҳолат сезилади. «Гордубал», «Метер», «Оддий ҳаёт» (1933—34) романларини қамраб олган трилогияси ноинсоний урфодатлар, фашизм реакциясига қарши кураш ғоялари билан йўғрилган. «Саламандрлар билан жанг» (1916) романи Чапек ижодининг чўққиси ҳисобланади. Унда умуминсоний қадриятлар фашизмнинг ирқий назарияси ва сиёсатига, ғайриинсоний муносабатларга қарамақарши қўйилган. Айни шу ғоялар «Оқ касаллик» (1937), «Қутқарувчи» (1937), «Она» (1938) каби қисса ва драмаларида ҳам давом эттирилган.

Чапек ҳоз. замон ижтимоий фантастикасига самарали таъсир кўрсатган, унинг бадиий оламини бойитган.

Ас: Сочинения, т. 1—5, М., 1958—59. Ад.: Никольский СВ., Карел Чапек — фантаст ва сатирик, М., 1973.