ЧАПАР

ЧАПАР — дарахт новдаси ёки симдан тўқилган қалқонсимон мудофаа воситаси. Ўрта аерларда Темурийлар, Ўрта Осиё хонликлари ва Эрон қўшинларида қўлланишда бўлган. Кўпинча мудофаа иншоотлари ҳисобланмиш хандақ ҳамда мўржал (окоп) олдига ўрнатилган ва у аскарларни душман отган ўқ, тош ва б. дан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган. Хива хонлиги қўшинида бундай мудофаа аслаҳаси чиб (жиб) деб номланган.