ЧАНША

ЧАНША — Хитойнинг марказий қисмидаги шаҳар. Хунань провинциясининг маъмурий маркази. Ахолией 6,1 млн. киши (1999). Транспорт йўллари чорраҳаси. Сянцзян дарёси бўйидаги порт. Ривожланган қ. х. районининг (шоли ва б.) маркази. Енгил ва озиқовқат саноатлари ривожланган. Пўлат, алюминий, станоклар, электр ва саноат жиҳозлари, вагонлар, ўғитлар ишлаб чикарилади. Йирик шоли бозори. Хоз. шаҳар ўрнидаги аҳоли яшайдиган манзил мил. ав. 5-а. дан маълум.