ЧАНОҲ

ЧАНОҲ, жаноҳ (араб. — қанот) — Темурийлар даврида қўшин қанотини англатган истилоҳ. Соғ Чаноҳ ва сўл Чаноҳ қўшиннинг ўнг ва чап қанотларини англатган. Қўшиннинг ўнг ва чап қанотларини қўриқлаб турувчи махсус ҳарбий бўлинма ҳам Ч. деб аталган.