ЧАНҒИ

ЧАНҒИ — қорли жойлар, ботқоқ ерлар ва сув юзида таянч майдонини кенгайтириб, силжишни осонлаштирувчи мослама. Шим. даги кабилаларда неолит даврида вужудга келган. Бир неча минг йиллар давомида, асосан, юриш воситаси сифатида қўлланилган, ундан овчилар, жангчилар фойдаланганлар. Кейинчалик Чанғи спорт ва жисмоний тарбияда кенг қўллана бошланди. Ҳоз. чанғиларнинг одимловчи ва сирғалувчи турлари мавжуд. Одимловчи Чанғилар вазифасига кўра, қор ва ботқоқликда юрувчи Чанғига бўлинади. Сирғалувчи Чанғилар спорт Чанғиси, туристлар Чанғиси, овчилар Ч. си, махсус Ч. (маc, самолётлар Ч. си), сув Ч. си ва б. га бўлинади (яна қ. Чанғи спорти).