ЧАНҒИ СПОРТИ

ЧАНҒИ СПОРТИ — қишки спорт тури. Унга чанғи пойгаси, трамплиндан сакраш, икки кураш (пойга ва сакраш), тоғ чанғи спорти ва биатлон киради. Чанғи спорти Норвегияда спорт тури сифатида шаклланди. 1767 й. да шу мамлакатда ҳарбий хизматчилар ўртасида илк мусобақа ўтказилди, 1843 й. дан эса оммавий мусобакалар ташкил килина бошлади. Кейинроқ Чанғи спорти Европанинг бошқа давлатларида ҳам оммалашди. 1910 й. да Халқаро чанғи спорти комиссияси тузидди ва Чанғи спортининг қоидалари тасдикланди. Бу комиссия 1924 й. да Халқаро Чанғи спорти федерацияси (FlS)ra айлантирилди. Ҳоз. кунда бу федерацияга 100 дан зиёд давлат (Ўзбекистон 1993 й. дан) аъзо (2004). Чанғи спорти 1924 й. дан олимпиада ўйинлари дастурига киритилди, 1925 й. дан (1937 й. дан икки йилда бир марта) жаҳон чемпионати ўтказилади. Ўзбекистонда 20-а. нинг 70-й. ларидан бошлаб Чанғи спортининг, асосан, тог чанғи спорти турини ривожлантиришга киришидди. Республикада 300 дан зиёд киши Чанғи спорти билан шугулланади. 2 та Чанғи спортига ихтисослашган спорт мактабида 17 мураббий 196 нафар болаларўсмирларга Чанғи спортидан сабоқ беришади (2004). Акасингил Комил ва Элмира Ўринбоевалар, Владимир Юнусов каби етакчи чанғичилар нуфузли мусобақаларнинг иштирокчиларидир.