ЧАНГЧИ

ЧАНГЧИ — гулли (уруғли) ўсимликлар гулининг асосий кисми. Чангчи чангдон ва чангчи ипидан иборат. Чангчи озиқ моддалар (қанд, ёғ, минерал тузлар, оқсил)га бой бўлиб, улар чанг доначаларининг ўсиши учун сарфланади. Чангчи таркибида уруғланиш жараёни учун зарур ферментлар, каротиноидлар, витаминлар ва б. биологик фаол моддалар бор. Ч. нинг яшаш хусусияти ҳар хил ўсимлик турларида турлича. Шунинг учун сунъий чанглантиришда Чангчини сақлашнинг турли усуллари ишлаб чиқилган.