ЧАНДРАСЕКАР

ЧАНДРАСЕКАР (Chandrasekar) Субрахманьян (1910.18.10, Лаҳур, Ҳиндистон — 1995) — америкалик физик ва астрофизик; миллати хинд. Лондон Қироллик жамияти аъзоси (1944), Америка фан ва санъат академияси, АҚШ миллий ФА аъзоси. Мадрас университетини тугатган (1930). Кембриж университетида ишлаган (193336). 1936 й. АҚШ га кўчиб ўтган (1953 й. дан АҚШ фуқароси) ва 1937 й. дан Йерк расадхонасида, Чикаго университетида (1942 й. дан проф.) ишлаган. Асосий илмий ишлари юддузлар тузилиши, юлдузлар атмосфераси ва динамикасини тадқиқ қилишга, математик физика (стохастик жараёнлар назарияси)га оид. Оқ митти юлдузлар назариясини яраттан ва уларнинг максимал массаси (Ч. чегараси) ни, юлдуз изотермик ядросининг массаси (Шенберг — Ч. чегараси)ни топган. Нурланиипжят узатилиш назариясида, юддузлар динамикасида, магнит гвдродинамикасида, мувозанатли фигуралар ва қора туйнуклар назариясида фундаментал натижалар олган. Нобель мукофоти лауреати (1983; У. Фаулер билан ҳамкорликда).