ЧАНДИГАРҲ

ЧАНДИГАРҲ — Ҳиндистоннинг шим. ғарбий қисмидаги шаҳар, Ҳимолай тоғлари этагида. Панжоб ва Харьяна штатларининг (ушбу штатлар таркибига кирмайди) ҳамда Чандигарҳ иттифоқдош ҳудудининг маъмурий маркази. Аҳолиси 746 минг киши (2001). Етакчи саноат тармоқлари: кимё ва машинасозлик, шунингдек, озиқ-овқат, жун, трикотаж ва фармацевтика саноати корхоналари, университет бор. Шаҳар 1951—56 йларда ҳинд ва хорижий меъморлар лойиҳаси асосида қурилган. Кўчалари тўғри, бинолари замонавий услубда, ҳинд ва Европа меъморлиги услубларидан уйғунликда фойдаланиб қурилган.