ЧАНДИГАРҲ

ЧАНДИГАРҲ — Ҳиндистондаги иттифоқдош ҳудуд (1996 й. 1 ноябрдан). Мамлакатнинг шим. ғарбий қисмида, Ҳимолай тоғлари этагида. Майд. 114 км2. Аҳолиси 876 минг киши (2001), асосан, панжоблар. Маъмурий маркази — Чандигарҳ ш. Майдонининг 1,5 минг гектари ҳайдалади. Буғдой, емхашак экинлари ва сабзавотлар етиштирилади. Ҳудудининг 27% ўрмон. Ч. да 15 дан ортиқ йирик ва ўрта корхоналар бор.